Полиция талаби билан коронавируснинг олдини олиш чоралари доирасида барча кичик овқатланиш шоҳобчалари ва қаҳвахоналар икки ҳафта давомида ёпилади, деб хабар беради Euronews.

Таъкидланишича, ресторанлар гигиена ва санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолиятини давом эттиради.

Париж ҳудудида касаллик юқтирганлар сони 100 минг нафар кишига 270 нафарга етди. 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида 100 минг нафар кишига 500 нафар ёшлар тўғри келмоқда.  COVID-19нинг ўткир даврини бошидан ўтказаётган беморлар учун махсус тайёрланган реанимация бўлимлари аллақачон 36% га тўлган.

Испанияда, Мадриддан кейин Кастилия минтақасининг яна иккита шаҳри — Паленсия ва Леонда қатъий карантин жорий этилди. Бундан буён ушбу шаҳарларни жиддий сабабсиз тарк этиш мумкин эмас. Аммо маҳаллий аҳоли тушкунликка тушмади:

“Биз жуда хотиржаммиз, чунки ўзимизни муносиб ҳимоя қиламиз, шу сабабли ўзимизни жуда яхши ва хавфсиз ҳис қиляпмиз. Биз учун бу ҳолатнинг зарари йўқ” деди.

Испанияда жами 800 минг нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Ҳар тўртинчи ҳолат — Мадрид минтақасида қайд этилмоқда. Испанияда коронавирусдан юз бераётган ҳар учинчи ўлим ҳам айнан шу ҳудудда рўй бермоқда.

Ирландия ҳукумати чоршанба кунидан бошлаб мамлакат бўйлаб чеклов чораларини кўрмоқчи. Бу ерда турли тадбирлар ўтказиш тақиқланади ва имкон қадар ижтимоий масофа жорий этилади. Аммо Ирландия ҳукумати эпидемиологлар томонидан таклиф қилинган қатъий карантиндан воз кечди, чунки бу иқтисодиётга путур етказади ва кишиларни юз минглаб иш жойларидан маҳрум қилади.