Денге, Зика ва Чикунгунья каби вирусли касалликлар ташувчиси бўлган Aedes чивинлари жанубий Европада кўпайиб қолди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) баёнотида маълум қилинди.

Ташкилотнинг қайд этишича, ҳашаротлар тарқалишига иқлим ўзгариши, яъни Европа қитъасида ҳаво ҳароратининг ошиши сабаб бўлмоқда.

ЖССТ Испания, Франция, Италия, Греция ёки Хорватия аҳолиси хавф остида эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

ЖССТ экспертларининг таъкидлашича, тунда хавфли бўлган безгак ташувчи чивинлардан фарқли равишда, Aedes чивинлари одамларни кундузи чақади.

“Бу чивинлар бир кунда бир нечта одамга ҳужум қилиши мумкинлиги сабабли, бу аҳоли зичлиги юқори бўлган ҳудудларда эпидемияларнинг пайдо бўлишига туртки беради”, деб таъкидлади мутахассислар.

Бугунги кунга келиб, чивин чақишидан юқадиган юқорида айтилган учта вирусли касалликка қарши эмлаш мавжуд эмас. Бироқ ЖССТ экспертлари, агар тадқиқотлар кучайтирилса, бундай вакциналари яратиш мумкин деб ҳисобламоқда.

Британиялик олимлар безгакка қарши янги вакцинани ишлаб чиқишди, уларнинг фикрича, бу 2030 йилга бориб ўлимни 70 фоизга камайтиради, деб хабар беради korrespondent.net.