Хизматдан бепул сафарлар туфайли беморлар гавжум жамоат транспортида шундай ҳам заифлашган иммунитетларини хавф остига қўймасдан, мунтазам равишда шифокорлар кўригида бўлишга муваффақ бўлади. Жамғарма бунда йиғилган маблағларни даволаниш фойдасига қайта тақсимлаши мумкин.
— Жамғарма фаолият кўрсатган уч ярим йил давомида биз 400 нафар оғир беморларга ёрдам бердик, — дейди Ezgu Amal жамғармаси ҳаммуассиси ва жамғарма бошқарув раиси Мунира Хўжахонова. — Албатта, уларнинг деярли ҳар бири шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда ёрдамга муҳтож: текширувлар ёки касалхонага ётиш учун сафарлар — буларнинг ҳаммаси учун маблағ талаб этилади. Yandex Go томонидан тақдим этилган бепул сафарлар бизга йиғилган маблағларнинг бир қисмини тежашга ва уларни васийлигимиздаги беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатишга йўналтиришимизга ёрдам берди. Узоқ муддатли ҳамкорлик учун хизматдан миннатдормиз.
Эҳтиёжмандларга дори-дармон ва озиқ-овқатларни тез етказиб бериш учун бепул сафарларга буюртма беришлари мумкин бўлган фонд волонтёрлари ва ходимларига ёрдам кўрсатилиши ҳам жуда муҳим. Жамғарма волонтёри Амира ўз тажрибаси ҳақида гапириб берди:
«Етти ёшли ўғлим оқ қонга чалинганида жамғарма ҳақида эшитдим. Ҳозир у ремиссияда. Яқинда мен ушбу қийин даврни бошдан кечираётганларга ёрдам бериш учун жамғарманинг волонтёри бўлишга қарор қилдим. Беморларни тез-тез кўришга бориб тураман. Уларга дори-дармон, озиқ-овқат ва совғалар олиб келаман. Бунинг учун мен Yandex Go бепул хизматидан фойдаланаман. Жамғарма васийлиги остидаги беморларга ўғлим тўғрисида, у қандай тузалиб кетгани, унинг учун қанча қайғурганларимиз ҳақида гапириб бераман. Мен ҳар доим беморларнинг кўнглини кўтаришга, тузалиб кетишига умид беришга ҳаракат қиламан».
Yandex Go ва Ezgu Amal ҳамкорликни 2022 йилда ҳам давом эттиради. Хизмат сафарлар харажатларини тўлиқ қоплайди, шунинг учун ҳайдовчилар саёҳатлар учун тўлиқ тўловни олади.