Жорий йилнинг 15 октябрь куни Евро-2024 саралаши доирасида Косово – Исроил терма жамоалари  ўртасидаги ўйин кечиктирилгани ҳақида хабар берган эдик. Яқин Шарқдаги нотинчлик туфайли Фаластин миллий жамоаси ҳам навбатдаги ўйинларини Жазоирда ўтказишга қарор қилди.

Жазоир футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига қараганда, Фаластин футбол ассоциацияси раҳбари Жаброил Ражубнинг илтимосига кўра, Жазоир Фаластиннинг навбатдаги расмий ўртоқлик ўйинларини ўзида ўтказишга тайёр. Масалан, шу йилнинг  21 ноябрь куни Фаластиннинг Австралияга қарши ўйини Жазоирда ташкил этилади.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, Жазоир футбол федерацияси Фаластин учун 2026 йилги жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё Кубоги саралаш ўйинларини ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.