Мазкур жамоага эса янги бош мураббий этиб, ўзбек футболининг ҳақиқий афсонаси, 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра кубок соҳиби, 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпиони,1 997 йилги жаҳон терма жамоаси аъзоси, «Шуҳрат» медали совриндори, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» - Сергей Лебедов тайинланди.
Бу ҳаракатлар албатта тез орада ўз натижасини кўрсата бошлади. Университет футбол майдонида бошланган ўйинлар эътибор ва рағбатлардан руҳ олиб катта майдонга чиқиб келмоқда.
Қувонарлиси, яқинда Фарғонада старт олган футбол бўйича вилоят биринчилиги - Иккинчи лига баҳсларида «ФарДУ» жамоаси «Жарқўрғон» клубига қарши тўп сурди ва чиройли ўйин кўрсатиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Жамоа сафида голларга Муҳаммадқодир Аҳмаджонов (1та) Отабек Зокиров (2 та)лар муаллифлик қилдилар. Мазкур натижа орқали жамоа Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди.
Кўриш мумкинки, тез фурсатларда «ФарДУ» футбол клуби ЎзПФЛ таснифида ўтадиган профессионал футбол чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Албатта, бу хушхабар Фарғона давлат университет жамоаси ва талаба-ёшлари учун қувончли янгилик бўлди. Чунки икки юзга яқин олий таълим муассасалари ичида «ФарДУ» футбол жамоасининг Биринчи лига йўлланмасига эга чиқиши муҳим тарихий воқелик бўлди.
Шунингдек, этиборлиси, турнир якунида «ФарДУ» жамоаси бош мураббийи Сергей Лебедов «Энг яхши мураббий», Муҳаммадқодир Аҳмаджонов «Энг яхши ҳимоячи», Нозимжон Бобожонов «Энг яхши ярим ҳимоячи» номинациялари бўйича ғолиб деб топилдилар.
Айтиш керакки, моҳирлик билан катта майдон сари илдам бораётган бу спорт клуби ўзбек футболида янги умид сифатида мухлислар кўз ўнгида реал намоён бўлмоқда. Жамоанинг мақсадлари эса жуда юқори, шунга яраша меҳнат қилинмоқда.
Зеро, яқин тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўша машҳур Скобел футболчилар жамияти тарихини давом эттирганлар ҳам илгари Фарғона педагогика институти (ҳозирги ФарДУ) талабалари бўлганлиги барчага аён. (Улар 1954 йилда улар Петрел жамоасини ташкил этган. 1960 йилда у СССР чемпионатининг «Б» тоифасида (иттифоқ республикаларининг 2-зонаси) иштирок этиш ҳуқуқини олган)
Хулоса ўрнида, Фарғона давлат университети футбол жамоаси мисолида кўриш мумкинки, мамлакатда ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) жараёнига инновацион шакллар ва усулларни жорий этиш албатта ўз мевасини беради.