Новосибирск — Фарғона — Новосибирск йўналиши бўйича ҳаво қатнови Airbus A320 русумли самолётларда ҳафтасига бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда авиаташувчи Тошкент, Самарқанд ва Урганч халқаро аэропортларига парвозларни муваффақиятли амалга ошириб келяпти.

«S7 Airlines»нинг штаб-квартираси Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида жойлашган. Компания 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларини парвозлар орқали қамраб олган Россиянинг энг йирик хусусий авиаташувчиси ҳисобланади, деб хабар беради Uzbekistan Airports.