Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва Пермь ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари – ўлка саноат ва савдо вазири Алексей Чибисов томонидан имзоланган битим, савдо-иқтисодий, инвестициялар, инновациялар, таълим, илм-фан, маданият, туризм, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда яқиндан ҳамкорликни кўзда тутади.

Ушбу битим доирасида 2021-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳамда Пермь ўлкаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган ҳамкорликдаги лойиҳалар ва тадбирлар бўйича битимга илова шаклида чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.