Жумладан, Фарғона шаҳридаги "Истиқлол", "Лолазор", "Бобур", "А.Қодирий" ҳамда "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 136 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида янги, "Коммунал қурилиш таъмир сервис" бошқарув компанияси иш бошлади.

Мазкур бошқарув компанияси 9 та молиявий ҳолати ночор ширкат ўрнида ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад кўп квартирали уйларнинг архитектура қиёфасини янгилаш, уларда  истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни таъминлашдан иборат, дея хабар беради вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси.