Туркиялик меҳмон дастлаб қурилиш соҳасида шу кунга қадар амалга ошириб келинган лойиҳалари ҳақида маълумот берди. 

Мулоқот давомида ўзгараётган Фарғона, унда замон талаблари даржасидаги бино-иншоотларни, бизнес марказлар ва меҳмонхоналарни қуриш, аҳолини арзон, сифатли уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасидаги ишлар тўғрисида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

- Туркиядан мутахассисларни олиб келамиз. Улар Европа давлатларида ҳам тажриба орттириб келишган. Сифатли иш ташкил этиш учун барча масъулиятни ўз зиммамизга оламиз, чора-тадбирларни кўрамиз, - деди Седат Эмирлер.

Шунингдек, учрашувда янги қурилаётган уйларнинг квадрат метри 4 миллион сўмдан ошмаслиги зарурлиги алоҳида  таъкидланди.

Илк босқичда туркияликлар маҳаллий қурилиш компаниялари билан бирга илғор жаҳон тажрибаларига таяниб, замонавий 7 қаватли турар-жойни қуриб, ўз эгаларига топширишади. Шундан сўнг янги лойиҳалар юзасидан келишувлар амалга оширилади.