Марказ замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда таҳлилий, сертификацион ва тадқиқот ишларининг бажарилишини таъминлайди.
Ушбу жараённи амалга оширишда аккредитациядан ўтказиладиган халқаро лабораторияни ишга тушириш кўзда тутилган. Лаборатория қуйидаги вазифаларни бажаради:
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, сув, тупроқ ва ўғитни синовдан ўтказиш;
- илғор хорижий технологиядан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари гигиенаси ва хавфсизлиги устидан назорат ўрнатиш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари импортчи ва экспортчиларига таҳлилий хизмат турларини таклиф этиш.