Тадбирда Aхборот технологиялари ва алоқаларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги, IT Park, Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳамда RevoTech компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Жорий йил 13-январ куни Фарғона вилоятида очилаётган BPO корхоналарига ишга жойлашиш истагида бўлганлар билан якуний суҳбатлар ўтказилган эди. Жами 150 та ариза келиб тушган бўлиб, ундан 50 нафари биринчи босқичидан ўтган. Якуний суҳбатдан ўтганларнинг 22 нафари учун ТAТУ Фарғона филиалида ўқув жараёнлари бошланди.
Ушбу 22 киши BPO компаниясига ишга жойлашишдан олдин университетда бир ойлик тренинг ва Тошкент шаҳрида амалиётдан ўтади.
Бўлажак BPО мутахассислари AҚШда юк ташиш машиналари бизнес жараёнини Фарғонада туриб текширади. Шундай қилиб, улар ўз юртида хорижий тажриба ва юқори даромад олиш имкониятига эга бўлади.