Бирлашган Араб амирлигининг “Alpha international Consultanсy DMCC” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур корхонанинг очилиш маросимида  вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этиб, корхона фаолияти билан танишдилар.

 “Ибрат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги собиқ пиллани қайта ишлаш фабрикаси ҳудудида ташкил қилинган корхона лойиҳаси учун 4,1 миллион доллар сарф этилди, Туркия ва Хитойнинг замонавий ускуна ва дастгоҳлари ўрнатилди. Бу ерда йилига ўртача 2 миллион погонометрдан зиёд жинси матоси ҳамда 1,5  миллион донадан ортиқ жинси шим ишлаб чиқариш кўзда тутилган.  Янги корхонада 200 дан зиёд иш ўрни яратилди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички бозорга ҳамда экспортга йўналтирилади.