Шу муносабат билан вилоят ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бош офиси Жанубий Кореяда жойлашган Armed Inc компанияси директори Азизбек Тўйчиев билан учрашди.
Мулоқот давомида Фарғона вилоятида замонавий тиббиёт муассасасини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Учрашувда компаниянинг тиббий технологиялар ва замонавий тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш, хусусан, умуртқа жарроҳлиги соҳасидаги илғор ечимлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, компаниянинг халқаро кўргазмалардаги иштироки, малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасидаги тажрибаси ҳам тақдим этилди. Янги иш ўринлари яратиш ҳамда даволаш жараёнларида Корея тажрибасини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Нуриддин Мамажонов Фарғона вилоятида тиббиёт соҳаси жадал ривожланаётгани, хорижий давлатлардан, айниқса қўшни мамлакатлардан даволаниш учун келаётган беморлар сони ортиб бораётганини таъкидлади.
Қайд этилишича, мазкур лойиҳа вилоят тиббиётини янада ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва аҳолига замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Учрашув якунида лойиҳани амалга ошириш ва келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича келишувга эришилди.