Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда сўнгги ўн кунда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида 45 та ҳолатда истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Бунинг натижасида 599 миллион 300 минг метр куб табиий газ ва 1 миллион 236 минг кВт⋅соат электр энергияси талон-торож қилинган бўлиб, тизимга етказилган 1 миллиард 722 миллион сўм зарар ундиришга қаратилган.

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги табиий газ қарийб 3 мингта, электр энергияси эса 6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.