Хусусан, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгаштириш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш «Йўл харитаси»га мувофиқ, Фарғона тумани, «Сатторобод» МФЙ ҳудудидаги 400 га ер майдонида қиймати 70,0 млн.долларга тенг, қуввати 100 МВт бўлган қуёш электростанциясини қуриш ишларини бошланиши режалаштирилган.

«Ўзенергоинспекция» Матбуот хизматининг  хабарига кўра, мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида йилига 250 млн.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 73 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилиш имконияти яратилади.