Ҳар бир мурожаат бўйича аниқ ечим ва чора-тадбирлар белгиланди.

"Меҳригиё” оилавий корхонаси томонидан амалга оширилаётган “EXPO-CENTER” лойиҳаси ҳам алоҳида эътиборга моликдир. Унда органик ўсимликлар музейи, оранжерея, гастроном, конгресс-хол, авто-паркинг ва бошқа бир қатор бино-иншоотлар жойлашади. Корхона томонидан Республикада илк "Саломатлик" телеканали ташкил этиш режаси ҳам вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

Тақдимотда Сўх тумани худудида жойлашган болалар соғломлаштириш оромгоҳи негизида “EDU LAND” МЧЖ томонидан юртимизда биринчи бор ташкил этилаётган туризм саноати мутахассисликлари таянч мактаби ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Унда замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тиллар ўргатилиши, туризм бўйича етук кадрлар захираси яратилиши маълум қилинди. 2023 йил январь ойидан фаолият бошлайдиган мазкур мактабда келгусида қўшни давлатлардан ўқувчилар келиб таҳсил олишлари режалаштирилаётгани айтилди.

Шунингдек,  Қува туманида жойлашган Каркидон сув омбори ҳудудида 300 нафар меҳмонларни қабул қилиш имкониятига эга дам олиш мажмуаси лойиҳаси ҳам тақдим этилди.

Ёзёвон туманида туячилик туризм маркази ташкил этиш лойиҳаси ҳам ижобий баҳоланди, тадбиркорга туман давлат ўрмон хўжалиги балансидаги ер майдонларидан ижара асосида ажратилиши белгиланди.

Тақдимот давомида Фарғона шаҳридаги фойдаланилмай ётган Ёшлар кўли ўрнида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида болалар учун кўнгилочар маскан ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масала ҳам ижобий ечим топди.