Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда мазкур ҳолат аниқланган.

Маълум бўлишича, Дангара туманида фаолият юритувчи турфирма ходими “Умра” зиёратини ташкил этиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Шунга қарамай, у 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юбориш учун 4400 АҚШ доллари талаб қилган. Талаб қилинган маблағдан 1100 долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.