Транспорт вазирлигининг хабар беришича, “Фарғона автотрансхизмат“ МЧЖ томонидан 12 дона замонавий “Asia star” русумли автобуслар олиб келинди.

Мазкур автобуслар Фарғона шаҳар ичи йўналишларига брутто-шартнома асосида бириктирилади, — дейилади хабарда.