Қишнинг совуқ кунларида чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларга бу чинакам туҳфа бўлди. Боиси беш қўл баробар бўлмагани каби, ҳамма ҳудудда ҳам хонадонларни иситиш учун газ етарли эмас. Ҳаттоки, баъзи ҳудудларда газ тармоқлари ҳам йўқ. Шуни депутат инобатга олиб, навбатдаги саховатли ишнинг этагини тутди.
Хусусан, Қўштепа туманидаги “Истиқлол”, “Шакар”, “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 66 та хонадонларга, Марғилон шаҳридаги “Маориф” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 12 та хонадонларга, Фарғона шаҳридаги “Сурхтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 25 та хонадонларга кўмир маҳсулоти ЎзЛиДеП Фарғона шаҳар Кенгаши ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирокида тақсимлаб берилди.
- Қиш кунларида амалга оширилган бундай саховат ишлари фуқароларга Янги йил совғаси бўлди. Бундан, албатта, барча фуқаролар мамнундирлар, – дейди “Маориф” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Севара Мавлянова.
Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,
ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби.