Дилафрўз 2008 йил 1 апрель куни Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. У халқаро SAT имтиҳонида 1540 балл, IELTS имтиҳонида 8.0 балл натижа қайд этган. Шунингдек, у инглиз тили фан олимпиадасининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган ҳамда немис тилидан B2 даража сертификатига эга.

Ўқувчи мактабнинг эко-қўмита сардори бўлиб, халқаро танлов ва дастурларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, у мактабдаги эко-қўмита сардори, Янги Ўзбекистон университети томонидан ташкилланган Hogwarts ёзги оромгоҳи икки карра қатнашчиси, Ҳиппо халқаро инглиз тили олимпиадаси ярим-финалисти, Ҳарварднинг HPAIR конференциясига қабул қилинган, Technovation Girls халқаро танловининг ўқувчилар вакили ва UNESCO томонидан ташкилланган «Be an explorer» танлови финалисти. «Рақамли авлод қизлари» лойиҳасида чиқиндилар муаммосини ҳал этишга қаратилган «EcoHelp» иловаси билан қатнашган.

Маълумот учун, айни пайтда Президент мактаблари битирувчилари орасида Ҳарвард университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар сони ортиб бормоқда. Бу эса мамлакатда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини кўрсатмоқда.