Жорий йилнинг 26-31 октябрь кунлари Бангладешда спорт гимнастикаси бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Фарғоналик бир гуруҳ спортчилар қатнашиб, нуфузли ўринни қўлга киритди.

Хусусан, Фарғона шаҳрида истиқомат қилиб келувчи 17 ёшли Иномов Изаттило ушбу мусобақада 4 та олтин 2 та бронза медални қўлга киритиб юртимиз байроғини шоҳсупанинг юксак поғонасига кўтарди. 

Иззатилло Иномов ушбу мусобақада 4 та олтин медалдан биттасини жамоавий курашда қўлга киритган бўлса, қолган 3 тасини спортнинг «Якка кураш» «Ҳалқа» ва «Брюс» турлари бўйича юқори натижаларни эгаллаб қўлга киритди. Қолган 2 та бронза медални спортнинг отда ва яккачўпда ҳаракатланиб машқ бажариши  орқали олган Иззатило 2011-йилдан бери спорт гимнастикаси билан шуғулланиб келади.

10 йил давоида 9 марта Ўзбекитон чемпиони ва уч марта Ўзбекистон чемпиони бўлган. Мусобақага Фарғона шаҳридаги Гимнастика спорт мактабида тайёргарлик кўрган. 

Айни дамда Иззатилло Фарғона шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади.

Шермуҳаммад Деҳқонов