Лойиҳа давлатимиз раҳбарининг топширигʻига асосан ишлаб чиқилган боʻлиб, Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 19-мартдаги ПФ–5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таʼсирини юмшатиш боʻйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тоʻгʻрисида”ги фармонининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Ҳужжат пандемиянинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таʼсирини юмшатишга қаратилган навбатдаги имтиёзлар, преференсиялар ва бошқа муҳим чора-тадбирларни назарда тутади.

Президентимиз фармон лойиҳасига ёлгʻиз қариялар, ногиронлиги боʻлган шахслар ва кам таʼминланган оилалар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотларини коʻпайтириш ва нархлари ошишига ёʻл қоʻймаслик, тадбиркорлик субектларининг айланма маблагʻлари камайиб кетишининг олдини олиш, уларга қоʻшимча солиқ имтиёзлари тақдим этиш каби бир қатор аниқ чораларни киритиш зарурлиги ҳақида масʼулларга топшириқ берди.

Фармон лойиҳасини такомиллаштириш боʻйича ишлар давом эттирилмоқда.