Жумладан, куни кеча жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида 2 нафар ана шундай фуқароларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилди.
Фуқаро Р. Э турмуш ўртоғи билан ажраб кетган ва суднинг қарори билан 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун ҳар ойда иш ҳақи ҳамда топган даромадидан алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, олиб борилган ижро ҳаракатлари, тушунтиришларга қарамай қарздор ота вояга етмаган фарзанди учун алимент маблағни қасддан тўламай келади. Бюронинг туман бўлими томонидан қарздор фуқаронинг ижро иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судга юборилди. Бўлиб ўтган суд давомида ҳар икки томонларнинг фикрлари эшитилиб, якуний қарор қабул қилинди. Унга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Фуқаро М.Ж га ҳам фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарори билан 1 нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент тўлаш қатъий белгиланган. Давлат ижрочисининг тушунтиришлари, огоҳлантиришига қарамай 2 ойдан ортиқ муддатда алимент тўламай келади. Бўлиб ўтган судда унга нисбатан ҳам ҳукм чиқарилиб, 10 суткалик маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.
Албатта, ушбу қарздор оталар хулоса қилишар...
МИБ Наманган вилоят бошқармаси