Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Л.З.” фермер хўжалиги иш юритувчиси А.Т. 9 нафар фуқарога хўжаликнинг жами 54 сотих суғориладиган ер майдонини эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарор чиқартириб беришга ишонтириб, 46,5 миллион сўмга сотиб юборганлиги аниқланди
Шунингдек, фуқаро Т.А. ўзбошимчалик билан эгалланган 6 сотих ер майдонида уй учун пойдевор ҳам қурган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўз бошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.