Маълумотларга кўра, у жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Финляндия Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти бошлиғи сифатида иш фаолиятини олиб боради.
Абдулазиз Комилов Элчининг икки давлат ўртасида манфаатли ва ўзаро муносабатларни кенгайтиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги истиқболли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш, келгусидаги турли даражадаги тадбирлар жадвали ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро алоқаларнинг алоҳида масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўз навбатида, М.Лиивала Финляндиянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги ўз фаолиятида ҳар томонлама кўмак берилгани учун миннатдорлик билдирди.