Марказий банк картани расмга олиб кимгадир жўнатиш ёки ижтимоий тармоқга жойлаш фирибгарлар учун қанчалик қўл келишини тушунтирди.
Қайд этилишича, банк картаси устидаги рақамлари, яъни реквизитлар – карта эгасини унификация ва идентификация қилиш ҳамда картанинг амал қилиш муддатини белгилайди. Шунингдек, реквизитлар банк картасини масофавий хизмат кўрсатиш тизимига улаш учун фойдаланилади. Банк картасидаги рақамлар бошқа шахсга ошкор бўлиб қолиши хавф туғдирмайди.
Масалан: фирибгар ўзини банк ходими ёки турли акциялар ташкилотчиси сифатида телефонда таништири ва картага маълум миқдорда маблағ ўтказиб беришни таклиф қилиши мумкин. Кейин банк картаси эгасининг мобиль телефонига келган “тасдиқловчи код”ни сўрайди. Бундай ҳолатда, ушбу кодни уларга зинҳор ошкор қилмаслик керак ҳамда бу ҳақда ички ишлар органларига хабар бериш лозим.
Банк картаси эгасининг мобиль телефонига “СМС-хабарнома” хизмати орқали келган махфий кодни бошқа шахсларга ошкор қилмаслиги банк картасидаги маблағнинг бошқалар томонидан ўзлаштирилиш имконини йўққа чиқаради.