Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "Uzum Bank" АЖ номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Салом! Мен "Uzum Bank" томонидан ўтказилган митингда иштирок этдим, у ерда пул ва "iPhone" ўйнаяпти.
Тахмин қилинг менга 500.000 сўм ташладилар, мен ғалаба қозондим. Агар хохласангиз бу ерда ҳам синаб кўришингиз мумкин." мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!