Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳар “Б” номли маҳалла раиси У.Ғ. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро А.А.га “Халқ банки” Марғилон филиалидан “Ҳар бир оила -  тадбиркор” Давлат дастури асосида 30 млн сўм кредит маблағларини олиб беришга кўмаклашиш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси У.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.