Шунингдек, Юнусобод туманида яшовчи 59 ёшли Т. С.дан ҳам айни сабаб билан 2.000 АҚШ доллари олиб, ҳар иккисига берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўшни давлат фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қўлга олинган.
Айни вақтда ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, юртимизда Ҳаж ва Умра зиёрати сафарини амалга ошириш учун турли сабаб, важларни келтириб, мўмайгина пул эвазига Ҳаж ва Умра зиёратига юбораман, деган шахсларга ишонманг!
Давлатимиз томонидан бундай зиёрат сафарлари учун кенг шароитлар яратилган, қатъий тартиб ва қоидалар ўрнатилган.
Бу борада маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, Дин ишлари бўйича қўмиталар ёки дин уламоларига мурожаат қилиб, батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Юқоридаги каби турли ваъда ва ёлғонларга ишониб, фирибгарлик қурбонига айланиб қолманг!