Бу ҳақда маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари Скотт Элерс хабар берди.
Унга кўра, бир неча киши, жумладан, учувчи ҳалок бўлган. У қурбонларнинг аниқ сонини айтмади.
Қайд этишича, самолёт паркдаги уйлардан бирига қулаб тушган, оқибатда ёнғин яна тўртта тиркамага ўтган. Учта тиркамада бўлганлар жароҳат олмаган, деб хабар беради report.az.
Федерал авиация бошқармасининг CNN телеканалига маълум қилишича, самолёт учувчиси ҳалокатдан олдин двигателдаги носозлик ҳақида хабар берган.