Фориш туманида 2024 йил 10 январь куни соат 10-20 ларда шамол тезлиги 24 м/секундгача кучайиши натижасида айланма шамол юз бериб, Фориш туман ҳокимлиги биносининг катта мажлислар зали том қисмидан қисман том ёпиғичларини учирди.

Натижада шамол учирган туника ва тахталар учиб, ҳокимият автотураргоҳида бўлган 6 та автомашина устига тушди ва қисман зарар етказди.

Фуқароларга ҳеч қандай зарар етказмади.

Табиий офат натижасида кўрилган талофатни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.