Учрашувда Франция — Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Францияда бўлиб ўтиши кўзда тутилаётган бир нечта концерт дастурлари, маданият ва санъат фестивалларига устоз санъаткорлар билан бир қаторда истеъдодли талаба-ёшлар иштирокини ҳам таъминлаш каби масалалар муҳокама этилди.
Суҳбат якунида ҳар икки томон келгусида янги ҳамкорликларни ўрнатиш юзасидан ўз таклифларини билдирди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.