Франциянинг янги бош вазири Жан Кастекснинг иш бошлаши билан Францияда спорт таълим ва ёшлар вазирлигига бириктирилди ҳамда сузиш спорти бўйича 2000 йилги Сидней олимпиадасининг кумуш медаль совриндори Жан-Мишел Бланкер ушбу тузилманинг вазири этиб тайинланди.

Getty Images ахборот сайтининг хабар беришича, Франция давлат бошқарувидаги бу ўзгаришлар, хусусан мамлакат спорт бошқарувидаги янгиланишлар Париж-2024 олимпия ўйинларига тайёргарликни янада кучайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Экспертларнинг фикрича, спорт соҳасидаги ушбу ўзгаришларга Франция президенти Эммануэл Макроннинг ўтган куни Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан Париж-2024 доирасидаги учрашуви сабаб бўлган.

Тўлқин РЎЗИЕВ.