Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан жамиятнинг умумий фаолияти, акциядорлик жамияти томонидан амалга ошрилаётган трансформация жараёнлари, инвестиция лойиҳалар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестицион лойиҳаси муҳокама қилинди ва амалга ошириш жараёни ҳақида қисқа тафсилотлар билан ўртоқлашилди.

Учрашув доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг истиқболли лойиҳаларидан ҳисобланган – “Алкилбензол ҳом ашёсини ишлаб чиқариш (ЛАБ)” ва “Бутен-1 ва Гексен-1 ишлаб чиқариш” лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. Г. Оливье Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегациянинг Лондонга ташрифи чоғида “Сredit Agricole” банки билан учрашуви самарали кечганлиги ва бунинг натижасида банк томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига бўлган қизикиш ортганлигини эътироф этди.

Учрашув якунида томонлар самарали ва ўзаро манфаатли муносабатлар давом этишига умид билдиришди, дея хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.