Қўқон давлат педагогика институтининг ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бешариқ тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро Д. Х. фуқаро М.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 000 доллар эвазига Қўқон давлат педагогика институтининг психология факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.