— Бу бизнинг, кўҳна ўзбекона қадриятларимиздан, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ходими Хушнуд Оллаберганов. — Фронт ортида хизмат қилган, фронтавиклар сони Хоразмда унча кўп эмас, муҳими, улар эътиборда. Байрам олди яна бир бор йўқлаб, уларга фонднинг байрам совғаларини топширдик.
Бундан Ал-Хоразмий маҳалласида истиқомат қилувчи Зоя Аверкова, Фаина Абдурашидова каби фронтавиклар, Ҳамжиҳатлик маҳалласида яшовчи Зоя Кудяева, Шарифа Хужаева, Олимпия маҳалласида истиқомат қилувчи Шарофат Душанова, Хосият Алаберганова, Гулшан маҳалласида яшовчи Людмила Скоробоготова, Тагира Пушкур, Жамила Рўзметова сингари ёлғиз қария ва кекса ёшдаги онахонлар бирдек хурсанд бўлди.
Улар дуога қўл очиб, шундай кунга етказганига, эътибордан четда қолмаганликлари учун шукр айтишиб, юртга тинчлик, халққа ҳамжиҳатлик тилашди.
Бир сўз билан айтганда, бу каби тадбирлар вилоятни ҳар бир туманида ўтказилиб, кексаларнинг муаммолари ўрганилади. Кекса авлод вакиллари ва ёшлар ўртасида учрашувлар ташкил этилади. Бу эса оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда муҳим ўрин тутади.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати