Мутахассислар уни денгиз суви билан аралаштириб, жараёнга олдиндан тайёрлашди.

Япония станцияда тўпланган, шикастланган реакторларни совитгандан кейин қолган ва радионуклидлардан тозаланган сувнинг иккинчи қисмини океанга оқизишни бошлади. Икки кун олдин сув станциядан 1:1200 нисбатда сақлаш ҳавзасида денгиз суви билан олдиндан аралаштирилди.

Сувни оқизиш ишлари 17 кун давом этади. Бу вақт ичида 7800 тоннага яқин сув океанга қуйилади. 2023 молиявий йил охиригача (2024 йил 31 мартда тугайди) АЭСдан яна икки марта сувни океанга оқизиш режалаштирилган.

Фукусимадан сувнинг биринчи партияси 24 августдан 11 сентабргача оқизилган эди. Кейин станциядан уч километр узоқликда олинган сув намуналари сувнинг ҳар бир литрига 10 беккерель даражасида тритий қайд этилган эди, деб хабар беради mir24.tv.

Операторнинг таъкидлашича, тритий миқдори литрига 700 беккерелгача кўтарилса, сувни оқизиш ишлари дарҳол тўхтатилади.