Қайд этилишича, “Тошкент Халқаро Аэропорти“ божхоначилари томонидан Мюнхенга парвозга отланган фуқарода тилла пиёла борлиги аниқланди.
Маълумотларга кўра, Тошкентдан Мюнхен шаҳрига учиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси йўл юклари орасига қиймати 135 млн 200 минг сўмлик, тахминий оғирлиги эса 104 граммни ташкил этувчи 1 дона сариқ рангли металлдан ясалган 750 пробали 1 дона пиёлани яшириб олиб ўтмоқчи бўлган вақтида божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.