Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.М., фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унга савдо ва маиший хизмат уйи қуриш учун электрон савдо майдончаси орқали бўш ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, жами 250 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Ҳурматли тадбиркорлар, қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкалари фақат e ijro auksion савдо майдончасида электрон онлайн аукцион орқали берилади.