Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва турларига қўшимча қуйидагилар амалиётга жорий этилади:
-
-
-
- молиявий аудит;
- мувофиқлик аудити;
- самарадорлик аудити.
-
-
2021 йил 1 октябрдан Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда ОАВ вакиллари иштирокида жамоатчиликка ўз ҳисоботларни эълон қилиб боради.
2022 йил 1 январдан молиявий назорат тадбирлари фақатгина назорат ишларининг йиллик дастурига киритилган субъектларда амалга оширилади (камерал назорат ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно).
2022 йил 1 январгача “Давлат аудити” дастурий комплекси ишга туширилади. Унга кўра:
➖ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларда ўтказилган барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари “Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинади;
➖ ҳар бир назорат тадбири учун ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш ва таҳлил ўтказиш тартибини ўз ичига олган назорат тадбирини ўтказиш режаси тузилади;
“Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинмаган назорат тадбирлари ноқонуний ҳисобланади.
2022 йилдан Молия вазирлиги ва ҳар бир ички аудит хизмати томонидан ҳар чоракда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган камида 2 тадан объектда назорат тадбирини ўтказиш тизими жорий этилади.