Тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи 36 ёшли (аёл) З.К. содир этгани аниқланган.
Унга кўра, З.К., Д.Ж. билан "Olx .uz” платформасида эълон бўйича “Телеграм” мессенжерида “Зарина” номли профилидан танишиб, у билан кондиционер сотиб олишга келишган ва олдиндан 345.000 сўм миқдордаги пулни ўзининг банк картасига ўтказиб олган, сўнг ёзишмаларни ўчириб юбориб, келишувга кўра, кондиционерни етказиб бермаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан З.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, З.К. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.