Тезкор тадбирда, фуқаро А.С. фуқаро Д.ни танишлари ёрдамида 3 000 АҚШ доллари эвазига “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УКга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Қўнғирот саноат техникуми директори М.Т. 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.