ФИФА футбол бўйича келгуси йили Перуда ўтказиладиган ўсмирлар (U17) ўртасидаги ва Индонезияда ўтказиладиган ёшлар (U20) ўртасидаги жаҳон чемпионатларини кечиктиришга қарор қилди. Бунга коронавирус пандемияси сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Футбол ассоциацияси сайтидаги хабарда айтилишича, ушбу чемпионатлар 2023 йилда ўша мамлакатларда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги амалдаги жаҳон чемпиони Бразилия терма жамоаси ҳисобланади. Ёшлар ўртасидаги сўнгги жаҳон чемпионатида эса украиналик ёш футболчилар ғолиб чиқишган.