“Янги Зеландия тарихида учинчи марта бундай режим бутун мамлакат бўйлаб амал қилмоқда”, дейилади вазир баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, бу чора расмийларга табиий офатдан энг кўп жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Бунгача Янги Зеландия Шимолий оролининг аксарият қисмида фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. “Габриэль” туфайли Окленд ва унинг атрофидаги 18,5 мингга яқин уй электр ва алоқасиз қолди, жамоат транспорти, шаҳарлараро поездлар ва аэропорт фаолияти тўхтатилди. Минтақада аксарият мактаблар, болалар боғчалари, кутубхоналар ва спорт иншоотлари ёпилган, дейилади mir24.tv сайтида.