Музейлар бизга тарихдан сўзлайди. Ўтмишни келажак билан боғлайдиган, тарихни жонли англата оладиган музейларининг борлиги халқимиз учун энг буюк шараф, аслида.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари маърузасида ўтган давр мобайнида янги 11 та музей ташкил этилгани, музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етти йиллик дастур қабул қилиниши маълум қилинганди.
ТДТУ Олмалиқ филиали профессор-ўқитувчилари Иккинчи жаҳон уруши хотираларини ўша давр экспонатлари асосида кўрсатиб берадиган, ғалабага эришишда жасорат кўрсатган инсонлар хотираси учун ташкил этилган Ғалаба боғи ҳамда боғ марказидаги “Шон-шараф” музейида бўлиб, катта таассурот билан қайтишди, дейилади ахборот хизмати хабарида.