1. Канаданинг Онтарио шаҳрида ортиқча шовқинларни чекловчи қонун мавжуд. Унга кўра, ҳар қандай бақириқ, қичқириқ, ҳуштак ҳамда қўшиқни баланд овозда ҳиргойи қилишга рухсат берилмайди. Бундай қоидабузарликларни содир этувчиларга жарима тўлаш жорий этилган.
  2. 1920 йилгача Америка Қўшма Штатларидаги сайловларда аёллар овоз бериш имкониятига эга бўлмаган. 1872 йилги сайловларда аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси Сусан Б. Антони овоз беришга ҳаракат қилади. Афсуски, бу қилмиши учун у ҳибсга олинади ва 100 $ жаримага тортилади.
  3. Вашингтондаги Вилбур шаҳрида ҳайвонларга эътибор шу қадар кучлики, ҳаттоки бу ерда ҳунук ва бадбашара отларни отиш ноқонунийдир.
  4. Утаҳ шаҳрида қариндошлар ўзаро турмуш қуришга рухсат берилган. Бунда фақатгина улар 65 ёшдан ошган бўлишлари лозим.
  5. Теннеси штатида якшанба кунлари болалар лицензиясиз ўйин ўйнаши мумкин эмас. Эътиборлиси, ушбу шаҳарда атеист бўлиш ҳам қонунга ҳилоф.
  6. Шимолий Дакато штатида 4 июлда ҳеч кимни ҳибсга олиш мумкин эмас. Одатда бу кун шаҳарда “Five Finger Discount Day” байрами нишонланади.
  7. Оилавий хиёнатларни олдини олишга қаратилган ажойиб қоидалар ҳам мавжуд. Масалан, Чаллисдаги Айдаҳо кўчасида эркак бегона аёл билан юриши таъқиқланади.
  8. Пенсилвания шаҳрида аёл кишига ҳурмат кўрсатишнинг антиқа қоидаси жорий этилган. Яъни шаҳарда аёлларнинг косметик воситаларидан рухсатсиз фойдаланилса қонуний қонуний жазо чораси кўрилади.
  9. Энг ажабланарли қоидалардан бири Каларадо шаҳрида амал қилади. Шаҳарнинг қонунларига кўра эркак ўз хотинини ухлаб ётганида ўпиши жазога тортилишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳартворт шаҳрида эса, ушбу ишни эркаклар якшанба кунлари бажара олмайди.
  10. Болалар саломатлигига доир қоидалар Миннесота шаҳрида мавжуд. Яъни, бу ерда ота-онасидан қаровсиз қолган 12 ёшгача болалар телефондан фойдаланишига чеклов ўрнатилган.
  11. Ҳайвонларга ғамхўрликнинг ўзига хос кўриниши Техас штатининг Вако шаҳрида банан пўчоқларини кўчага ташлаш борасидаги чекловларда кўриш мумкин. Бу чеклов кўчада ҳаракатланаётган отларнинг сирғалиши ва лат ейишининг олдини олиш учун жорий қилинган.
  12. Ўтган йил ижтимоий тармоқларда “Биз кўп гўшт еяпмиз!” атамаси анча машҳур бўлган эди. Қарангки, мазкур атамага мажозий маънода Лос-Анжелес сал бошқачароқ қоида билан амал қилади. Қизиғи, шаҳарда тузланган гўштларни сотиш мумкин эмас.
  13. Гуржистоннинг Қуйитман шаҳрида одамлардан ташқари ҳайвонлар ҳам амал қилиши мажбурий бўлган қоидалар бор. Мисол учун шаҳарда товуқлар йўлни кесиб ўтиши қатъиян таъқиқланади.
  14. Кўпгина давлатларда мол-мулк борасида эр-хотин ўзаро тенг улушга эга бўлса-да, Мичиган штатида эркакларга ажабтовур устунлик берилган. Штат қоидаларига кўра, аёлнинг сочлари расман ўз эрига тегишлидир.
  15. Эркакларга устунлик масаласида Аризона штатини ҳам “намуна” қилиш мумкин экан. Қизиғи шаҳарда эркак ойига бир марта қонуний равишда хотинини калтаклашига рухсат берилган.
  16. Яна бир ажабланарлик қоидалардан бири Нева шаҳрида учратишингиз мумкин. Шаҳар қонунларига биноан аёллар мўйловли эркакларнинг юзидан ўпиши чекланган.
  17. Германияда автомобилда ҳаракатланаётганда ёнилғи тугаб қолиши таъқиқланади. Бундай ҳолат юз берган тақдирда автомобил эгаси жаримага тортилиши мумкин. Ушбу кўнгилсиз ҳолатга дуч келмаслик мақсадида Германия фуқаролари автомобил бакларини доимий назоратда сақлашади.
  18. Грецияга саёҳат қилмоқчи бўлганлар ўзлари билан баланд пошнали оёқ кийимлар олиб бормаганликлари маъқул. Боиси, мамлакатнинг айрим тарихий шаҳарлари, хусусан тарихий қадамжоларни баланд пошналар билан томоша қилиш таъқиқланади. Бу билан маданий объектларни муҳофаза қилиш назарда тутилган.
  19. Италиянинг Флоренция шаҳрида черков атрофларида тушлик қилиш, тетиклантирувчи ичимликларни истеъмол қилиш жиноят ҳисобланади. Мазкур қоида жамоат жойларида овқатланишни ҳам таъқиқлайди. Бу шаҳарни озода сақлаш учун жорий этилган қонун ҳисобланади.
  20. Бирлашган Араб Амирликларида романтик ҳолатлар, жумладан ўпишиш, ёнма ён туриш, қўлларни ушлаб туриш мумкин эмас. Бундай қоидабузар туристлар оммавий тарзда ҳибсга олинган ва қамоққа ташланган. Бу қонун мамлакатда оилавий хиёнатларни олдини олиш учун амал қилади.

 

Нурилло Тўхтасинов

таржимаси