Аввал хабар берганимиздек, 8-18 ёшлилар ўртасидаги ушбу мусобақада 10 та давлатдан жами 268 нафар ёш шахматчи ғолиблик йўлида ўзаро дона сурди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси классик йўналиши баҳсларида 5 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди. Кучли учликка ҳиндистонлик шахматчилар 6 та (2 тадан олтин,  кумуш ва бронза) медали билан якун ясаб берди.