Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали қўшни давлатдан кириб келган “кобальт” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилган.

Кўздан кечириш давомида автотранспорт воситасининг “метан” газ баллони ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли чуқурлаштирилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида газ баллони ичида умумий қиймати 105 млн. сўмлик 525 дона таркибида никотин бўлган маҳсулотлар божхона назоратидан яширилган ҳолда олиб кирилаётганлиги маълум бўлди.