Машғулотларда дастлаб навбатчи нозимларнинг фавқулодда вазият рўй бергандаги ҳаракатлари, хабарлаш тартибига риоя этишлари синовдан ўтказилди. Шундан сўнг объект ҳудудида шартли равишда ёнғин уюштирилди.

Ишчи ва хизматчиларни эвакуация қилишда эвакуация комиссия ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари текширилди. Ҳарбийлашган газдан қутқариш гуруҳи ва объект фуқаро муҳофазаси тузилмасининг жабрланганларни хавфли ҳудуддан олиб чиқиш тартиби ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш услублари намойиш этилди. Ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркиби ва махсус автомашиналарда содир бўлган ёнғинлар бартараф этилди.

Шундан сўнг шартли равишда содир бўлган зилзила оқибатида объект биносини бетон плиталари остида қолган ишчиларини қутқариш ҳаракати намойиш этилди.

Ўтказилган махсус-тактик ўқув машғулоти назоратчи кузатувчилар ва хизмат бошлиқлари томонидан "Култак", "Помуқ”, "Алан" газ конлари фавқулодда вазиятларни олдини олишга ва содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этишга "Тайёр" деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати