Гулмира Абдиева бу ускуна устида 5 йилдан буён илмий иш олиб бормоқда эди. Бундан бир неча ой олдин эса «Қовунни қуритишнинг технологик жараёнлари ва ускуна параметрларини ишлаб чиқиш» деб номланган мавзуда техника фанлари бўйича философия доктори (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Бугун унинг илмий ишлари ўз натижасини берди. Бу ускуна ёрдами билан қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда сабзавот ва меваларни қуритиш мумкин. Ускунада қовунни қуритиш жараёни табиий кечади. Сарф-харажатлари кам.

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

Янги Ўзбекистон мухбири